Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда икки чақалоқ коронавирусдан тузалди

Наманганда икки чақалоқ коронавирусдан тузалди

Наманган вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Барча тузалганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Наманганда соғайганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (9 нафари Наманган шаҳридан, 3 нафари Учқўрғон туманидан, 2 нафари Норин туманидан, 1 нафардан Чуст, Наманган ва Уйчи туманларидан) бўлиб, улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, икки нафар энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқлардир. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди. Вилоятда шу пайтга қадар 89 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 106 нафарни ташкил этмоқда.

Самарқандда тузалганлардан 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Самарқанд шаҳридан. Яна 1 нафари (эркак) ҳам 37 ёшда бўлиб, Тойлоқ туманидан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу вақтгача 22 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда уларнинг сони 24 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1347 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг