Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Абдуҳамидов Акрамжон Абдуваҳабович Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Акрамжон Абдуҳамидов 1973 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган.
1997 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва фойдаланиши устидан назорат қилиш бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. 1999-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Абдуҳамидов Акрамжон Абдуваҳабович 2022 йилдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter