Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳрида замонавий ўқув маркази ташкил этилди (фото)

Наманган шаҳрида замонавий ўқув маркази ташкил этилди (фото)

Наманган шаҳридаги  «Бунёдкор» МФЙда янги ва замонавий тарзда таъмирланган, мебел, компютер қурилмалари билан жиҳозланган ўқув маркази ташкил этилди.

Ушбу марказда Бунёдкор маҳалласи ёшлари, аҳоли вакиллари бепул асосда IT соҳасидаги замонавий билимларни эгаллашади. Биргина, 20 та компютер билан жиҳозланган хонада бир кунда 60 нафар ўқувчини қамраб олиш орқали бир ойда 120 нафар, бир йилда 1320 нафарни ёшларни бошланғич компютер саводхонлигини ошириш, шунингдек, чуқурлаштирилган дастурлаш курсларида 80 нафар, жами 1400 нафар ёшларни жалб етиш имконияти яратилади. Шу билан бир қаторда, қўшимча 2 та иш ўрни яратилади.

Шунингдек, Наманган шаҳри ва барча туманларида 12 та касб-ҳунар коллежлари ҳамда «Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани» ахборот-кутубхонаси, IT маркази ва Коворкинг зона фаолияти йўлга қўйилди.

Биргина Наманган вилоятидан «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида бугунги кундан 188 минг нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, уларнинг 50 минг нафари битирувчи сертификатини қўлга киритдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг