«Lacetti» хандаққа тушиб кетди. Жабрланганлар бор
Бугун, 10 апрель куни эрталаб «Тошкент – Ўш» халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи 216-километрида енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент томон кетаётган «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль хандаққа тушиб кетган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина хандақдан олиб чиқилган.
Ҳодиса вақтида машинада икки киши бўлиб, улар жароҳат олишди. Жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш жараёнида довонда автомобиллар ҳаракати тўхтатилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter