Тошкент бекатларига «LED» таблолар ўрнатилмоқда
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий автобус бекатларида «LED» таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
«Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблолар ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз»,-дейилади хабарда.
Бундан ташқари, «Android» ва «IOS» тизими учун мўлжалланган ҳамда қайта ишланган ва йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга бўлган «Ташбас» мобил иловаси фаолият бошламоқда. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter