My.gov.uz орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончномани расмийлаштириш хизмати ишга туширилди!
My.gov.uz орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди!
Энди ишончнома расмийлаштириш учун нотариал идора излаб юриш, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда туриш шарт эмас. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.
Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки электрон ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан онлайн текширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи — БҲМ нинг 3 баравари — 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:
1 ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter