Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Музработда электр узилишларидан норози аҳоли кўчани тўсди

Музработда электр узилишларидан норози аҳоли кўчани тўсди

Фото: Видолавҳадан скриншот

2020 йилнинг 27 декабрь куни Сурхондарё вилояти, Музработ тумани, «Оби ҳаёт» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг электр таъминотидаги узилишдан норози бўлиб, кўчани тўсгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 25 декабрь куни маҳалла ҳудудидаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг ишдан чиқиши оқибатида электр таъминотида узилиш юзага келган.

26 декабрь куни бу ерга қуввати 400 кВА кучланишга эга бошқа трансформатор ўрнатилган. Аммо совуқ об-ҳаво туфайли электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши натижасида ушбу ускуна ҳам ишдан чиққан.

«Оби ҳаёт» маҳалласида 545 та хонадон бўлиб, ҳудуддаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг 25 декабрь куни ишдан чиқиши оқибатида 165 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш юзага келган.

Ҳозирда муаммо бартараф этилган. 27 декабрь кунининг ўзида 630 кВА кучланишга эга янги трансформатор ўрнатилиб, аҳоли электр энергия билан таъминланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг