Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell»: Гулнора Каримованинг компания акцияларига эгалик қилгани мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди

«Ucell»: Гулнора Каримованинг компания акцияларига эгалик қилгани мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди

«COSCOM» МЧЖ («Ucell» савдо белгиси остида фаолият олиб борувчи уяли алоқа оператори) – 100% давлатга тегишли компания. Бу ҳақда компания баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Иман Каримовларнинг мактублари тарқалиб, кенг муҳокама қилинди. Ушбу мактубда, хусусан, Г.Каримова гўё «Ucell» акцияларига эгалик қилиши ва ҳозирги пайтда компания давлат томонидан эмас, бошқа мулкдорлар томонидан муваффақиятли бошқарилаётгани ҳақида айтилган. Иккала баёнот ҳам мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Қайд этилишича, 2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Швеция ҳукуматига тегишли Telia гуруҳидан COSCOM устав капиталидаги 100 % улуши 215 миллион долларга, COSCOM компаниясининг Telia гуруҳи олдида бўлган 485 миллион АҚШ доллари атрофидаги қарз мажбуриятлари билан биргаликда сотиб олган. Битим бир нечта давлатларнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилганда, Г.Каримова компаниянинг акцияларига алоқаси йўқлиги аниқланган.

Шундай қилиб, 2018 йил декабр ойида, Ўзбекистон Республикаси ваколатли агентлиги орқали COSCOMни Telia компаниялар гуруҳидан сотиб олди ва энг муҳими, унга эгалик қилишни ва бошқаришни давом эттирмоқда. COSCOMни сотиб олиш жараёни бир қатор давлатларнинг барча зарур ҳуқуқий, молиявий ва тартибга солиш талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилган.

Юқоридаги хатда ягона ҳақиқат COSCOM муваффақиятли бошқарилиб келинаётганлиги. Бир ярим йилдан кам вақт ичида компаниямиз Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация соҳасида илғор технологияларни ривожлантиришда ҳақиқий этакчига айланди, дейилади компания баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг