Мутахассис Қуёш чақнашининг эҳтимолий оғир оқибатидан огоҳлантирди
Бутун сайёрадаги электр тармоғининг вайрон бўлиши Қуёшдаги кучли чақнашлар натижасида юзага келадиган эҳтимолий глобал фалокатдан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда мутахассис Даниэл Медиавилла фикр юритди.
Мутахассиснинг фикрича, Ерга яқинлашиб келаётган магнит бўрони инсониятни ўрта асрларга, техника бўлмаган қолоқ даврга қайтариши мумкин. Унинг таъкидлашича, бу йил қуёш фаоллигининг кўп йиллик циклининг энг юқори нуқтаси бўлади.
Қуёш чақнашлари сунъий йўлдошларни ва электр тармоғини бузиши мумкин.
Бундан ташқари, олимлар аллақачон кучли чақнашни қайд этишган. Бу катта зарар келтирмади, бироқ олимлар қуёш фаоллиги ошиши билан инсониятга таҳдид ҳам кучайишига ишонишди. Медиавилла юзага келиши мумкин бўлган воқеаларни 1859 йилда, геомагнит бўрон телеграф линияларини бузган пайтда содир бўлган воқеа билан таққослади.
Унинг қўшимча қилишича, одамлар электр энергияси билан чамбарчас боғлангани учун зарар анча оғир бўлиши мумкин, деб ёзади El Pais газетаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter