Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди

Мутахассис озишдаги энг хавфли хатони айтди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Aмерикалик диетолог Лиза Московиц диета пайтида нонушта қилиш билан боғлиқ энг хавфли хатони маълум қилди. Бу ҳақда Eat This, Not That нашри шундай ёзади.

Кўпинча озишни хоҳловчилар истеъмол қиладиган калориялар миқдорини иложи борича камайтириш учун нонушта қилишдан бош тортишади.

Мутахассиснинг фикрича, буни амалга ошириб бўлмайди. Нонушта қилмаслик кайфиятнинг ўзгаришига, очлик ва чарчоққа олиб келиши мумкин, бу эса вазн йўқотишга халақит қилади.

«Нонушта учун истеъмол қилган маҳсулотлар куннинг қолган қисмида энергия захирангиз, диққат-эътибор, овқат ҳазм қилиш, кайфият, очлик ва метаболик фаолиятингизга таъсир ўтказиши мумкин», деб изоҳлади Московиц.

Диетолог нафақат нонушта қилишни ўтказиб юбормасликни, балки улар таркибида оқсил, клетчатка ва ёғнинг балансланган миқдорини таъминлашни тавсия этади. Aгар эрталаб нонушта тайёрлашга вақт етмаса, Московиц сметана, йогурт, қовурилган нон ва бодом ёғи ёки протеинли батончик истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг