Мутахассис коронавируснинг асосий хавфи бўйича саволга жавоб қайтарди
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушган саволларга жавоб берди.
Короновируснинг асосий хавфи нимада? Нима учун бу касалликка бутун дунё аҳамият бермоқда?
Корновирус инфекцияси ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив.
Вирус ўпка нафас тизимини зарарлайди ва ўткир респиратор дистресс синдромини ривожлантирувчи пневмонияни чақиради. Бу эса ўз навбатида ўткир нафас етишмовчилигининг оғир турига олиб келади ва ўлим билан ҳам якунланиши мумкин.
Дунё бўйлаб кундан кунга касалланган ва вафот этганлар сони тезлик билан ортиб бормоқда. Хозирги кунда дунё бўйлаб короновирусдан 1 млн дан кўп беморлар вафот этдилар ва касаллар сони 35 млн дан ортди. Шунинг учун бутун дунё бу касалликка катта аҳамият бермоқда.
Короновирусни даволашда имбирни дорилар ўрнида қабул қилса бўладими?
Имбирь - занжабил илмий тиббиётда кенг ишлатилади. Занжабилнинг жуда кўп фойдали хусусиятлари бўлганлиги сабабли нафақат маза бериш, балки даволовчи озиқа сифатида ҳам ишлатилади.
Занжабил илдизи таркибида кўплаб: С, В1, В2 гуруҳ витаминлар, минерал моддалар: алюминий, калий, кальций, темир, марганец, фосфор, каприл, никотин ва линол кислоталари мавжуд. Унинг таъсир қилувчи моддалари шогаол ва гингерол ҳисобланади.
Бу моддалар антиоксидант, яллиғланишга қарши, ўсмаларга қарши, антимутаген ва бошқа хусусиятларга эга.
Экспериментал изланишлар занжабил илдизининг спиртли экстракти пневмония ва бошқа юқори нафас аъзоларининг яллиғланиш касалликларида фойда беришини кўрсатган. Лекин уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш зарур, чунки у болаларда, ҳомиладорларда аллергияни келтириб чиқариши мумкин.
Занжабил короновирус инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, лекин бир ўзи монотерапия сифатида ёрдам бермайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter