Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мутахассис карантин вақтида нималар истеъмол қилиш маъқуллигини айтди

Мутахассис карантин вақтида нималар истеъмол қилиш маъқуллигини айтди

Фото: «Nastroy.net»

АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда карантин вақтида истеъмол қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган озиқ-овқат махсулотлари тўғрисида маълумот бериш сўралди.

Нурмат Отабековга кўра, карантин ва чеклов тадбирлари давомида алоҳида рацион талаб қилинмайди.

«Ҳар доимгидек овқатланишни давом эттириш мумкин, агар рационга кўкатлар, иммунитетни кўтарувчи, айниқса таркибида С витамини бор маҳсулотлар қўшилса бу албатта яхши бўлади»,-дея жавоб берди Отабеков.

Аввалроқ яллиғланишга қарши курашувчи, танадаги зарарли эркин радикалларни зарарсизлантирувчи занжабил зираворининг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг