Мусулмон мамлакатларининг бойкоти ғарб компанияларига қимматга тушмоқда
Мусулмон мамлакатлари ғарб маҳсулотларига бойкот эълон қилиши ортидан компаниялар зарар кўрмоқда. Бу ҳақда Financial Times газетасида мақола чиқди.
Ғарб брендлари остидаги озиқ-овқат ва ичимликларга мусулмон мамлакатларида бойкот эълон қилиниши трансмиллий компаниялар ҳамда уларнинг франчайзинг операторлари даромадларига путур етказмоқда.
Мисрдан тортиб Индонезиягача, Саудия Арабистонидан Покистонгача бўлган мамлакатлар аҳолиси Coca-Cola, KFC, Starbucks, Mondelez ва Pizza Hut каби компаниялар маҳсулотларини сотиб олишдан тийилмоқда. Ушбу компаниялар Ғазо секторига уруш очган Исроилга эҳтимолий ёрдам кўрсатаётгани бунга сабаб сифатида келтирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter