Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлмоқда (фото)
![Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлмоқда (фото)](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1701423607.jpg)
Айни дақиқаларда «Янги Ўзбекистон» мажмуасида Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
![](https://xabar.uz/static/uploads/41/720__LH2X5zPTNxxlKSY5nmZvbRowpMcGnx9e.jpg)
— Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади.
Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.
Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда, — деди президент.
![](https://xabar.uz/static/uploads/41/720__29oluR5eRbv3DZnhWXs1PHFDTgcgJqjz.jpg)
Давлат раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилди.
Мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча қурилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter