Муроджон Йўлдошев Осиё ўйинлари ғолиби бўлди
Ханчжоу-2022да делегациямиз ҳисобига тўртинчи олтин медал қўшилди.
Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун бугун учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални тақдим қилди.
-73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Аввалроқ Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш бўйича спортчиларимиз юқори натижаларни қўлга киритишгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter