Муҳим янгилик! Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилди
Жорий йилнинг 29 январида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Шу муносабат билан жиноят-процессуал кодексига қатор ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, апелляция ва кассация инстанцияси судлари тўлиқ тергов давомида гувоҳларни ёки қўшимча шахсларни сўроқ қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар керак бўлса, ҳақиқатни юзага чиқариш учун улар экспертиза ва бошқа ишларни амалга оширишлари мумкин. Ушбу чора-тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш, адолатни таъминлашга хизмат қилади.
Муҳим янгиликлардан бири — назорат тартибида ишларни бажариш тартиби соддалаштирилади.
Қонун қабул қилингунга қадар бу ишлар биринчи апелляция ва кассация инстанцияси қарорларига Бош прокурор ва унинг ўринбосарлари, Олий суд раиси ва унинг ўринбосарлари норозилик билдирганларидан сўнг амалга оширилар эди.
Бу жиноий ишлар бўйича суд бошқармасида жараённи назорат тартибида ўрганишни қийинлаштирди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишига олиб келди, суд қарорларининг ҳақиқийлигини текшириш имкониятларининг камайишига сабаб бўлди.
Эндиликда жараён иштирокчилари, уларнинг адвокатлари ва шахсларга уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига дахлдор бўлган имкониятлар яратилди. Бу ерда эътирозлар Олий суд судяси ва зарурат туғилганда суд иши Суд Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter