Муҳим: стресс вақтида инсон қандай овқатланиши керак?
Стресс ҳолати инсон руҳий ҳаётининг муҳим қисмидир. Кўп кишиларда стрес вақтида ортиқча овқатланиш ҳолати кузатилади. Қайси озиқ-овқатлар кишини стрессдан халос қилади ва ортиқча вазн қўшмасдан кайфиятни яхшилайди? Диетолог Полина Журавлева бу ҳақда маълумот берди.
«Стресс пайтида, биринчи навбатда мияни озиқлантириш муҳим, чунки ушбу орган энг кўп зўриқишга учрайди. Бу мураккаб орган бўлиб, доимий овқатланишни талаб қилади. Ёмон кайфият ва депрессияни енгишга ёрдам берадиган гормон бўлган серотонин даражасини оширадиган овқатлар мавжуд. Аммо бунинг ўрнига, биз кўпинча нотўғри овқатланиш орқали ўз ҳолатимизни ёмонлаштирамиз, шунингдек, спиртли ичимлик депрессив ҳолатларни кучайтиради ва ташвишларни кучайтиради», деб тушунтирди диетолог.
Мутахассис ёғли балиқ (лосос, оркинос, скумбрия), ёнғоқлар, уруғлар, дон маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилади: ёнғоқ, бодом, зиғир, жўхори уни, гуруч ва бошқалар. Журавлёва ушбу маҳсулотларда асаб тизимининг тўғри ишлаши учун зарур бўлган жуда кўп витамин B мавжудлигини таъкидлади.
Агар сиз стресс пайтида ширинлик хоҳласангиз, қуюқ шоколад идеалдир, дея қўшимча қилди мутахассис. Бунинг сабаби шундаки, у антиоксидантларни ўз ичига олади ва эндорфин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
«Табиий антидепрессантлар - бу танадаги зарарли моддаларни йўқ қиладиган резаворлардир. Кўк, малина ва қулупнай бунга жуда мос келади. Сабзавотлар ҳақида ҳам унутманг. Айниқса, исмалоқ, карам ва салат фойдалидир», - дея таъкидлади диетолог.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter