Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 апрелга қадар муҳандислик мактаблари учун коллежлар базалари аниқланади

1 апрелга қадар  муҳандислик мактаблари учун коллежлар базалари аниқланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Мурожаатномасида муҳандисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш алоҳида вазифа қилиб белгиланган.

Мутасадди вазирларга тармоқлар раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар жойларга чиқиб, муҳандислик мактаблари учун коллежлар базасини аниқлаш, хорижий мутахассисларни жалб қилиб, мактабларнинг йўналишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

Инвестиция, саноат ва савдо вазири Л.Қудратов олдига тармоқлар билан тизимли ишлаш, саноат кооперациясини кенгайтириб, 6 миллиард долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, ишга тушадиган 304 та стратегик ва йирик лойиҳа устидан ҳафталик онлайн мониторингни йўлга қўйиш топширилди.

Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев туманларга бориб, ҳудудий инвестиция дастурларига кирган 3 мингга яқин лойиҳаларни вақтида ишга туширишга жавоб бериши, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал этилишини таъминлаш, ҳар бир туман ва шаҳарда камида 50 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиш учун масъул бўлиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг