Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳаммаджон Обидов ишдан кетди

Муҳаммаджон Обидов ишдан кетди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа вазифага ўтганидан сўнг унинг матбуот котиби  Муҳаммаджон Обидов ҳам истеъфо берди. Бу ҳақда тажрибали журналистнинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

М. Обидовга кўра, у  17 сентябрдан буён пневмония касаллиги билан шифохонада. «...Бироз жиддийроқ келди. Ўпканинг 45 фоизи шикастланган. Шуҳрат Ғаниевни кузатиш, Хайрулло Бозоровни тайинлаш маросимида ҳам иштирок этолмадим. Врачлар яхши қарашяпти. Аммо ўзгариш жуда суст.

Ҳокимликнинг Ахборот хизматини бир кун ҳам эгасиз қолдириб бўлмайди. Қолаверса, янги ҳоким иш бошлади. Шунинг учун бугун бир қарорга келдим: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарлигига истеъфо бердим. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан илгари ҳам, ҳозир ҳам учрашмаганман. Шундай бўлса-да, касаллигимни инобатга олиб, аввал тузалиб чиқсин, ёки телефонда бир сўзлашай демасдан, истеъфоимни қабул қилибдилар. Хурсанд бўлдим», деб ёзади у.

«... Бир йил Ғаниев билан астойдил, фидойилик ва садоқат билан ишладим. Янги тизим – Ахборот хизмати имиджини ҳам яратдик. Мен шу давр фаолиятим билан фахрланаман», дея алоҳида қайд этади М. Обидов.

Айтганча,  Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматида истъфога чиқиши Муҳаммад Обидов ишсиз қолганини англатмайди. Вилоят ҳокими матбуот котибилиги - таниқли журналистнинг бир вақтда адо этиб келаётган учта лавозимнинг биттаси, холос. У айни пайтда «Фарғона ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбарлигини сақлаб турибди.

Барча беморлар қатори тажрибали ҳамкасбимизга Ўзи шифо берсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг