Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтийга илмий даража берилди

Муфтийга илмий даража берилди

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан «Фахрий доктор» илмий даражаси берилган.

Бунда муфтийнинг ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятлари ҳисобга олингани айтилган.

Илмий кенгаш йиғилишини Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов очиб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг