Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда вақтинчалик ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди

Тошкентда вақтинчалик ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур пунктларда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.

Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:

  • Мирзо Улуғбек тумани – «Алишеробод» ва «Олимлар маҳалласи» (90-074-63-66, 91-773-02-42);
  • Миробод тумани – «Биродарлик» ва «Парвона» маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);
  • Яккасарой тумани – «Бобур» ва «Бошлиқ» маҳаллалари(99-817-79-56, 99-837-79-56);
  • Олмазор тумани – «Қуёш» ва «Шодиёна» маҳаллалари
    (97-759-91-77, 97-749-92-46);
  • Янгиҳаёт тумани – «Навқирон» маҳалласи (77-019-22-19);
  • Учтепа тумани – «Кўҳначўпонота» ва «Ватан» маҳаллалари
    (00-244-42-29, 88-244-42-29);
  • Чилонзор тумани – «Шараф» маҳалласи (97-484-92-73);
  • Яшнобод тумани – «Жарбоши» ва «Широнобол» маҳаллалари
    (99-494-95-14, 97-034-00-52);
  • Юнусобод тумани – «Отчопар I» ва «Посира» маҳаллалари
    (97-463-08-75);
  • Шайхонтоҳур тумани – «Янгибел» маҳалласи (97-345-09-82);
  • Сергетли тумани – «Хонобод» ва «Садоқат» маҳаллари
    (99-052-66-83, 99-324-73-06).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг