Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши ўтказилди
Қуролли Кучлар академиясининг мажлислар залида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари – Жамоатчилик кенгаши раиси Иқболжон Мирзаалиев, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Азизбек Икрамов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг халқ ва миллий армия ўртасида узвий боғликлиги муҳокама қилинди, унинг фаолиятида ҳамфикрлик ҳамда якдилликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, кенгаш томонидан Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг Мудофаа вазирлиги раҳбариятига бўлган таклифлари тингланди.
Кенгаш аъзолари Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 27 йиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлар режаси белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Жамоатчилик кенгашининг июль ойида бўлиб ўтган йиғилишда Кенгаш ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, кам сонли аъзоларгина фаоллик кўрсатаётгани танқид қилиниб, бунга нисбатан кескин чоралар кўриш таклифи билдирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter