Муборакда Миллий гвардияга ишга киритишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Муборак туманида фуқарони 4 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Муборак тумани бўлимлари томонидан ҳарбий прокуратура ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.М. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириш эвазига фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 1 400 АҚШ долларини олиб, қолган 8,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter