Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МТВ мингга яқин боғча вақтинча ёпилганини эълон қилди

МТВ мингга яқин боғча вақтинча ёпилганини эълон қилди

Фото:«Xabar.uz»

931 та нодавлат боғча куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада бўлмагани сабабли вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.

Уларнинг энг кўпи Фарғонада, бу ерда 125 та боғча фаолияти вақтинча тўхтаган. 

Ушбу мактабгача таьлим ташкилотлари иссиқлик тизими созланиб, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг яна қайта фаолиятини тиклайди.

13 декабрь ҳолатига кўра 88,9 минг тонна кўмир маҳсулоти мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилди.

Жорий йилда республикадаги 2 та МТТ тўлиқ мукаммал таъмирланиб, 835 тасида жорий таъмирлаш ишлари якунланди. Бунинг учун жами 132,3 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди. 11 та МТТда жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган.

Жорий таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 4-чоракда молиялаштириш очилганлиги сабабли 20 декабр кунига қадар таъмирлаш ишлари якунига етказилади, дейди вазирлик вакили.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг