Москвадан Самарқандга қайтарилган самолёт бўйича қўшимча маълумот берилди
«Россия» авиакомпаниясининг 10 июль куни Самарқанддан Москвага учган Sukhoi Superjet 100 самолёти техник сабабларга кўра аэропортга қайтди.
Аэропорт ходимининг «РИА Новости»га маълум қилишича, FV-6552 рейси жадвал бўйича маҳаллий вақт билан соат соат 07:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учган, бироқ техник сабабларга кўра экипаж аэропортга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилган ва соат 09:00 да келиб қўнган.
Аниқлик киритилишича, ҳозирда ушбу самолёт аэропортнинг захира йўлагида турибди, унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter