Москвадаги мигрантлар можароси бўйича баёнот берилди
Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган можаро юзасидан Ўзбекистон элчихонаси баёнот берди.
Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида чет эл фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида турли оммавий можароларга жалб қилиш ёки иштирок этиш ҳолатлари тез -тез учрамоқда.
2021 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда Москва шаҳри Строгино ҳудудидаги Твардовский кўчасида меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган отишма билан боғлиқ яна бир зиддиятни кўрсатувчи видео материаллар тарқатилди. Мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълум қилишича, ушбу можарода Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.
Шунингдек, элчихона ушбу давлатдаги юртдошларимиздан мамлакатда бўлиш қоидаларига риоя қилиш, уларнинг бузилишига йўл қўймаслик, турли провокацияларга берилмасликни сўраган. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг огоҳлантиришича, зўравонлик ҳаракатларига ундаш ва рухсат этилмаган оммавий ҳаракатлар, митинглар ёки жанжалларда қатнашганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилади, сўнгра депортация қилинади ва қайта киришга рухсат этилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter