Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада хонадонларни 60 фоизгача чегирма билан сотиш бошланди

Москвада хонадонларни 60 фоизгача чегирма билан сотиш бошланди

Ўтган ҳафтада Москвада иккиламчи уй бозоридаги нархлар сезиларли даражада пасайган.

«Тез уйини тез сотишга уринаётганининг иккита сабаби келтирилмоқда: кўчиб кетиш қарори ва бошқа мамлакатда яшаш учун шошилинч пул кераклиши, шунингдек, геосиёсий вазият туфайли бозорда нархларнинг сезиларли даражада пасайишидан қўрқиш», дейди Welcome 24 компанияси бош директори Михаил Клименков.

Time development компанияси маркетинг директори Ирина Морозованинг сўзларига кўра, пойтахтнинг иккиламчи бозорида 60 фоизгача чегирмалар мавжуд. Москванинг бирламчи бозорида қурилаётган уйлардаги квартиралар учун чегирма қиймати 30 фоизга етади.

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин мамлакатни тарк этувчилар сони кескин ошиб бораётгани, Грузия, Қозоғистон ва Мўғилистон чегараларидаги ҳолат ҳақида хабарлар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг