Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада типратиканлар кафеси очилди (фото)

Москвада типратиканлар кафеси очилди (фото)

Россия пойтахти Москва шаҳрида мижозларнинг томоша қилишлари учун типратиканлар кафеси очилди, дея хабар беради «Sabah.com.tr».

Тайм-кафе (антикафе деб ҳам аталади) турига кирувчи ушбу кафеда ейилган таом учун эмас, у ерда ўтказилган вақт учун пул тўланади. Типратиканларни томоша қилиш ва силаб қўйишни истасангиз, кундузи бир дақиқа учун 4 рубль, кечки пайт ҳамда дам олиш кунлари эса 8 рубль тўлаш лозим.

«Ежеминутка» номини олган бу кафе очилиши билан мижозлар сони ортиб кетди. Унинг номи дақиқаларга боғлиқ бўлиб, шунингдек, «еж» ёки «ёж», яъни типратикан сўзидан ҳам олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг