Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремл осмонида дрон учирган сайёҳ қўлга олинди

Кремл осмонида дрон учирган сайёҳ қўлга олинди

Москва шаҳрида Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Чилидан келган сайёҳ қўлга олинди. У Кремл устида дрон учиришда айбланмоқда.

Хабар қилинишича, 40 ёшли сайёҳ кеча, 29 февралда турист визаси билан Москвага келган. У Кремлнинг тасвирини юқоридан олмоқчи бўлгани учун қўлга олинди.

2015 йилнинг сентябрида ҳам Германиядан келган икки сайёҳ қўлга олинган эди. Улар Кремл минораларидан бирининг тасвирини олиб, интернетга жойламоқчи бўлган.

Хорижликлар қўлга олингандан сўнг уларга нисбатан «Ҳаво кенгликларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг