Ота-онаси депортация қилинган икки бола Москвада қаровсиз қолиб кетди

Россияда мураккаб вазиятга тушиб қолган икки нафар вояга етмаган бола бугун тонгда Тошкент аэропортига олиб келинди.
Улар ота-оналарининг депортация қилиниши натижасида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил боладир.
Болаларга Москвадаги «Алтуфево» вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш маркази ходимлари ҳамроҳлик қилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болалар ва уларнинг оилаларига ҳаётга мослашиш ва барқарорликни тиклаш учун барча зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда, дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter