Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Момақалдироқ, кучли ёмғир ва шамол — «Ўзгидромет» ҳафталик прогнозни эълон қилди

Момақалдироқ, кучли ёмғир ва шамол — «Ўзгидромет» ҳафталик прогнозни эълон қилди

Жорий йилнинг 10-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-16 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

11 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

12 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

13 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

14 мартда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

15-16 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

10-16 мартда республиканинг айрим жойларида шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

10 март ва 13-16 мартда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида 17-22 м/с гача;

11-12 март ва 15-16 мартда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 17-22 м/с гача, момақалдироқ пайтида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» қатор вилоятларда сел келиши хавфи бўйича огоҳлантириш берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг