«Moderna» вакцинаси «британ штамми»га қарши синаб кўрилди
Американинг «Moderna» компанияси COVID-19га қарши ишлаб чиққан вакцина Британияда аниқланган вируснинг янги штаммидан самарали ҳимоялай олади. Бу ҳақда компания сайтидаги хабарга асосланиб «Regnum» ёзмоқда.
Таъкидланишича, «Moderna» мутахассислари ўз вакцинаси билан эмланган ҳайвонлар ва одамлардан олинган қон плазмаларида пандемиянинг кейинги даврида пайдо бўлган вирус мутацияларига нисбатан иммунитет ҳосил бўлишини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказишган.
«Вакцина ўз самардорлигини сақлаб қолишига амин бўлдик», — дейилади хабарда.
«Moderna» ушбу натижаларга таяниб, ўз вакцинаси ҳосил қиладиган иммунитет яқинда Буюк Британияда пайдо бўлган вируснинг янги штаммидан ҳимоялай олишига ишонмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter