Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказди (видео)

Mobiuz давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказди (видео)

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Бу йил мамлакатимиз давлат рамзи қабул қилинганига 32 йил тўлмоқда.

Шу муносабат билан Mobiuz мобил оператори ходимлари учун «Ватан байроғи муқаддас» шиори остида тадбир ўтказилди. Унда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Азамат Мухторов Ўзбекистон байроғи ҳақидаги кўплаб қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

Байроқ азалдан ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги рамзи бўлиб келгани таъкидланди. Аждодларимиз уни муқаддас санаб, кўз қорачиғидек асрашган. Давлат байроғининг рамзий маъноси мамлакатнинг табиат хусусиятларини, халқнинг миллий-маданий ўзига хослигини акс эттиради.

Ўзбекистонда мустақилликка эришгач, давлат рамзлари тасдиқланди. 1991 йил 18 ноябрь барчамиз учун унутилмас ва шонли сана бўлди. Шу куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 2 ва 3-моддаларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи давлат суверенитети тимсоли эканлиги ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг рамзи бўлиб хизмат қилиши белгиланган.

Мамлакатимиз байроғидаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга. Мовий – куч ва қувват, тинчлик ва барқарорлик, оқ – поклик ва олижаноблик, яшил – ҳаёт, табиат, уйғунлик ва мувозанат, ишонч ва умид ранги, халқимизнинг азалий қадриятлари. Қизил чизиқлар – бу одамларнинг томирларида оқаётган қон, эркинликни севувчи аждодларни эслатувчи, ҳаётий куч ва абадият рамзи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг