Мисрда сайёҳ аёл акула ўлжасига айланди
Қизил денгизда сузиб юрган сайёҳ аёл акула ҳужумига учради.
Акула ҳужуми Сахл-Хашиш курорти яқинида юз берган. Оқибатда аёл қўли ва оёғидан айрилган. У касалхонада ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.
Қайд этилишича, марҳума 68 ёшли Австрия фуқароси бўлган. У сўнгги вақтларда Мисрда доимий яшаб келган.
Акула ҳужумидан кейин Сахл-Хашиш яқинидан Макади-Бей кўрфазигача бўлган ҳудудда чўмилиш, балиқ овлаш ва бошқа сув спорти турлари уч кунга тақиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter