Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

80 та қабр: Мисрда фиръавнларгача бўлган тамаддун излари топилди (фото)

80 та қабр: Мисрда фиръавнларгача бўлган тамаддун излари топилди (фото)

Фото: «Egypt Independent»

Коам ал-Хилжан туманидаги қазишмалар чоғи мисрлик археологлар милоддан аввалги тўрт мингинчи йилларнинг дастлабки ярмига мансуб 80 та қабрни топишди. Бу ҳақда «Egypt Independent» нашрига асосланиб «Golos.ua» хабар берди.

Бу қабрлар Мисрда фиръавнларгача мавжуд бўлган Буто цивилизацияси даврига манублиги аниқланди.

Фото: «Egypt Independent»

Қабрлар овал шаклида бўлиб, марҳумлар ёнбошлаб ётқизилган ёки чўккалаб ўтирган ҳолатда кўмилганки, бу аксарият дафн маросимларидан тафовут қилади. Қабрларда анъанавий дафн анжомлари, хусусан, сопол кўзалар ва чиғаноқлар топилган. Уларнинг ёнларида эса биноларнинг пойдеворлари ҳамда ўчоқлар қолдиқлари сақланиб қолган. Қолаверса, археологлар кўҳна даврга мансуб тумор ва ярим қимматбаҳо тошлар билан безалган тақинчоқларни ҳам топишди.

Фото: «Egypt Independent»

Олимлар учта қабрни Накада III сулоласигача бўлган давр қолдиқлари сифатида таснифлашди. Ушбу халқ Мисрда милоддан аввалги 3200-3000 йилларда, яъни илк фиръавн тахтга ўтиришидан 500 йил бурун умргузаронлик қилган. Қуйи ва Юқори Миср ягона фиръавн қўл остида милоддан аввалги тахминан 2686 йилда бирлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг