Миср президенти Меланя Трамп билан учрашди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг рафиқаси Меланя Трамп Африка бўйлаб саёҳати доирасида Мисрга келди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий АҚШнинг биринчи хоними билан музокаралар ўтказди.
Сисийнинг таъкидлашича, АҚШ Мисрда турли йўналишларда, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш тарафдори.
Миср раҳбари билан Меланя Трамп, Мисрда аёлларнинг ролини ошириш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ёшларни баркамол қилиб улғайтириш масалалари муҳокама қилишди.
Мелания Трампнинг Африка бўйлаб саёҳати Мисрда поёнига етади. Аввалроқ у Гана, Малави ва Кенияга борди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter