Трамп энди хавфли эмас
COVID-19ни бошидан ўтказган АҚШ президенти Дональд Трамп энди зарарли эмас. Бу ҳақда унинг даволовчи шифокори Шон Конли маълум қилди.
Тиббиёт ходимининг таъкидлашича, охирги таҳлил натижалари Оқ уй раҳбари энди атрофдагиларга вирусни юқтирмаслигини кўрсатмоқда. Шунинг учун энди у ўз-ўзини изоляция қилиш тартибидан чиқиши мумкин.
10 октябрь куни Трамп коронавирусни юқтириб олгандан сўнг биринчи марта омма олдига чиқди. Тадбир Оқ уйнинг жанубий майдончасида тарафдорлари иштирокида ўтказилди, давлат раҳбари ниқоб тақмаганди.
Аввалроқ Америка етакчиси коронавирус чақирган касаллик пайтида ўзини яхши ҳис қилмаганини айтганди. Уни томография қилишди, негаки ўпка яллиғланишига гумон бўлган. Лекин касаллик тасдиқланмади.
Трампнинг коронавирусни юқтириб олгани 2 октябрь куни эрталаб маълум бўлди. Тест натижалари рафиқаси Меланья Трамп ҳам касалликка чалинганини кўрсатди. Бир неча кундан сўнг президентда инфекцияга антитанача топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter