Мирзиёев мигрантларни қаҳрамон деб атади
Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «ҳақиқий қаҳрамон» деб атади.
«150 минг нафар ёшларимиз хорижий олийгоҳларда таълим олмоқда.
Бундан ташқари, 2 миллион атрофидаги юртдошларимиз рўзғорини тебратиш учун, оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – хорижда меҳнат қилмоқда.
Албатта, мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади.
Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак», – деди президентликка номзод Қашқадарёда сайловчилар билан учрашувда.
Аввалроқ қашақадарёлик 20 минг талабанинг контрактлари тўлаб берилиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter