Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Кореянинг янги сайланган президентини табриклади

Мирзиёев Кореянинг янги сайланган президентини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённи ушбу лавозимга сайлангани билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ли Чжэ Мён раҳбарлигида Корея Республикасининг интеллектуал ва иқтисодий қудрати янада ўсишига, халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузи мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

«Биз Корея Республикаси билан дўстона ва кенг қамровли алоқаларни янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратамиз. Аминманки, Сизнинг Президентлик даврингизда алоҳида стратегик шериклик муносабатларимиз барча устувор соҳаларда жадал ривожланади», - дейилади мактубда.

Президент Мирзиёев мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ли Чжэ Мённи ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг