Мирзиёев Истанбулдаги теракт муносабати билан таъзия йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Ўзбекистон раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таскин-тасалли ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 ноябр куни Истанбул шаҳри Бейўғли туманида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида 6 киши ҳалок бўлган ва 80 нафардан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter