Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга учаётган Беларус самолётида техник носозлик юз берди

Тошкентга учаётган Беларус самолётида техник носозлик юз берди

Беларуснинг Belavia авиакомпаниясининг Тошкентга учган самолётида носозлик чиққан. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Boeing 737-800 самолёти сешанба куни кечқурун Минск аэропортидан Тошкентга учган.

Бироқ лайнер Ўзбекистон чегарасига етиб бормай, орқага бурилиб, Беларус пойтахтидан унча узоқ бўлмаган жойда айлана бошлаган.

Минск аэропортининг хабар беришича, экипаж техник сабабларга кўра қайтишга қарор қилган. Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Сўнгра самолёт Тошкентга тунгги соат 1.30 да беш соат кечикиш билан учди ва чоршанба куни тонгда Ўзбекистонга эсон-омон қўнган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг