Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий рассомлик ва дизайн институтида Наврўз байрами нишонланди (фото)

Миллий рассомлик ва дизайн институтида Наврўз байрами нишонланди (фото)

Фото: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «Хуш келдинг, баҳорим, хуш келдинг Наврўз!»  номли байрам тадбири кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан нишонланди.

Ушбу улуғ айём учун кўрилган байрамона тайёргарлик ўзига хос ажиб тароват касб этди. Институт ҳудудида санъат асарлари мужассам этган кўргазма ташкил қилинди. Тадбир иштирокчилари карнай-сурнай садолари остида қаршиланди.

Фото: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти

Институт матбуот хизматига кўра, тадбир давомида «Наврўз»  муносабати билан институтнинг бадиий таълимга қўшган ҳиссаси ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор профессор – ўқитувчилар ва ходимлар институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Тадбир давомида бир қатор санъат усталари ўзларининг дилтортар куй наволари ҳамда дилдаги табриклари билан барча байрам қатнашчиларини ва ташриф бюрган меҳмонларни хушнуд этдилар.

Фото: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти

Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Институтнинг Дизайн факультети талаба қизлари ўзларининг миллий ва замонавий либослар коллекцияларини намойиш этиб, байрам шукуҳига алоҳида кўтаринки кайфият бағишлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг