Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади

Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида миллий брендларни кўпайтириш, мавжудларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича ҳам янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания:

- хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетолог, пиар-менежерларни олиб келади;

- халқаро сертификати бор, сифати юқори ва ташқи бозорда рақобатбардош бўлган камида 50 та миллий маҳсулотни танлаб олади;

- уларга сифат белгисини бериб, брендини дунёга танитиш учун катта тарғибот кампаниясини бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг