Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллиардер Фридман: «Санкциялар туфайли фаррош ишлатишга ҳам пулим йўқ»

Миллиардер Фридман: «Санкциялар туфайли фаррош ишлатишга ҳам пулим йўқ»

Фото: Pavel Golovkin/Pool/AFP/Getty Images

«Альфа-банк» асосчиси, рус миллиардери Михаил Фридман «Bloomberg»га берган интервьюсида Россияга қарши санкциялар киритилганидан сўнг Лондондаги уйини тоза сақлаш билан шахсан ўзи шуғулланишга мажбурлигини айтди.

Пластик карталари блокланган, нақд пули йўқ.

«Уйимни ўзим тозалашга киришаман, шекилли. Яхшиям талабалик чоғим тўрт талаба бир хонада яшаганмиз. Ўша тажриба 35 йилдан кейин асқотади деб ўйламагандим», — ҳазиллашди тадбиркор.

Бироқ буёғига нима бўлади, боши қотган. «Энди қандай яшайман. Билмайман. Чиндан ҳам билмайман», — деди Фридман.

Рус миллиардерининг айтишича, Ғарб санкцияларининг РФ раҳбариятига таъсири жуда паст.

«Агарда Евроиттифоқ вакиллари санкциялар оқибатида мен Путиннинг олдига бориб урушни тўхтатишни сўрашимни ва буни самарали усул деб ўйлашаётган бўлса, бу барчамиз учун катта муаммо. Бу шуни англатадики, бундай қарорларни қабул қилувчилар Россия қандай тузилганини тушунишмайди», — деди Фридман.

«Bloomberg» маълумотига кўра, февраль ойининг ўрталарида Михаил Фридманнинг шахсий бойлиги $14 миллиардга баҳоланаётганди. Бир ой ичида унинг бойлиги $10 миллиардгача пасайди. 15 март куни, Европа иттифоқидан сўнг, Буюк Британия ҳам рус олигархини санкциялар рўйхатига киритди.

Ушбу мамлакатлар ҳудудларидаги унинг восита ва активлари блокланди, ўзига эса ЕИ ҳудудига кириш тақиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг