Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги қиймати 2,4 млн долларлик корхонага пресс-тур уюштирилди (фото)

Тошкент вилоятидаги қиймати 2,4 млн долларлик корхонага пресс-тур уюштирилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига қаратилган инвестиция жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Банк томонидан молиялаштирилган Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги «NEO OSIYO GRAND» МЧЖга бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Фото:«Xabar.uz»

Пресс-тур давомида иштирокчилар хўжалик моллари ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Фото:«Xabar.uz»

«NEO OSIYO GRAND» МЧЖ 2017 йилда ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этилган, унинг раҳбари – Фаздиддин Жўраев. Корхона фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳамда хориждан янги асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида 2019 йилнинг май ойида «Микрокредитбанк» АТБдан кредит расмийлаштирилган. Корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 2,4 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Шундан ўз маблағлари 714 минг АҚШ доллар, «Микрокредитбанак» АТБ кредити ҳисобидан 1,7млн АҚШ доллар ажратилган.

Хўжалик моллари ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Хитойдан харид қилинган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар маҳаллий бозорга ҳамда Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати (йиллик) 2,5-3 млн АҚШ долларни ташкил қилади. Айни пайтда корхонада 200дан ортиқ янги ишчи ўрни яратилган. Корхона хўжалик моллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва ушбу мақсадда ишга туширилган кредит хисобидан олинган асбоб-ускуналар билан фаолиятини олиб бормоқда.

Фото:«Xabar.uz»

Маълумот учун, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 2020 йилда тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 1 519,8 млрд сўм эквивалентида маблағлар ажратилди. Шундан, миллийвалютада 205,8 млрд. сўм миқдорида 71 та лойиҳа, хорижийвалютада 75,4 млн. АҚШ долларимиқдорида 106 та лойиҳава 40,0 млн. евро миқдорида 44 та лойиҳа молиялаштирилган. Жорий йилда ҳам банк томонидан истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг