«Микрокредитбанк» 2020 йилда модулли кредитларни ишга туширди
«Микрокредитбанк» АТБ фаолиятини трансформация қилиш жараёнларини тезлаштириш ҳамда сифатли олиб бориш мақсадида ахборот технологиялари, риск менежмент, операцион жараёнлар, чакана бизнес бўйича хориждан 5 нафар малакали банк ходими ишга жалб қилинган. Бу ҳақда «Микрокредитбанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари Камолиддин Атаев журналист ва блогерлар билан учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, банк томонидан 2020 йил давомида барча йўналишларда тадбиркорлик субъектларига 4,1 трлн.сўм кредит ажратилиб, ушбу кўрсаткич (1,7 трлн сўм) ўтган йилга нисбатан 2,4 трлн.сўмга ёки 241,0 фоизга ошди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи давомида белгиланган умумий қиймати 4,6 трлн. сўмлик жами 1 479 та лойиҳаларга 1 135,1 млрд.сўм кредитлар ажратилиб, 1 186 та лойиҳа ишга туширилди ва 10 286 та янги иш ўринлари яратилди.
Кредитлаш фаолиятини соддалаштириш, кредитлар ажратиш жараёнини тезкорлигини ошириш мақсадида ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёни қисқартирилди.
Тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган 7 та модулли кредитлар («Яшил йўлак», «Имконият», «Инвест», «Аёл тадбиркор», «Фермер», «Ҳар бир оила тадбиркор», «Ҳунарманд») ишлаб чиқилди ва тест тартибида Амалиёт бошқармасида ишга туширилди.
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш департаменти томонидан 2020 йил 12 ой давомида жами 214 та лойиҳага 1 264,0 млрд. сўм эквивалентида кредит ажратилган.
Шундан, 69 та мижозга 171,4 млрд. сўм, 101 та мижозга 58,0 млн. АҚШ доллари ҳамда 44 та мижозга 37,8 млн. ЕВРО кредит ажратилган. Жорий йил давомида инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга жами 200 млн.АҚШ доллари йўналтирилди.
Микрокредитбанк томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқароларни банк кредитларидан фойдалинишини соддалаштириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали уларни турмуш даражасини ошириш мақсадида бир қанча янги кредит продуктлари, хизматлар жорий этилди ва кредитлар ажратилди.
Жумладан, 2020 йил бошидан 141 минг нафар жисмоний шахсларга жами 1 триллион 670 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 38 544 та жисмоний шахсларга 723,0 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, буни ҳисобига юртимиз фуқаролари ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди. Булар қаторида ҳудудларда банкка бириктирилган маҳаллалардаги кам таъминланган аҳоли яъни темир дафтарга киритилган кредитга эҳтиёжи мавжуд жами 6 600 нафар фуқароларга 67,2 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида ажратилган кредитларни 2019 йилнинг мос даврига нисбатан қуйидаги соҳалар бўйича ошганини кўришимиз мумкин: давлат дастурлари асосида ажратилган кредитлар 160,0 млрд.сўмга, МИКРОҚАРЗ (нақд пулда ва пластик карточка орқали) 270,0 млрд.сўмга, ИСТЕЪМОЛ кредитлари 56,0 млрд. сўмга, ОНЛАЙН микроқарз 46,0 млрд.сўмга ошган.
Амалга оширилган ишлар натижасида жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг портфелдаги қолдиғи 2020 йил 25 декабрь ҳолатига 228 минг 144 нафар мижозда 2 триллион 362 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 916,0 млрд.сўмга ёки бўлмаса 39 минг нафар мижозга ошган.
Бундан ташқари, 2020 йил давомида (5 та) янги чакана кредитлар бўйича продуктлар жорий қилинди (онлайн-микроқарз 3 ойлик, онлайн истеъмол, автомобил ойнаси тусини ўзгартириш учун, мигрантлар учун, ички туризм ва ташқи туризм) 20 турдаги продуктлар мавжуд.
Мисол учун, банкнинг «MKB Mobile» мобил иловаси орқали мижоз ўз мобил телефони орқали 1 ойдан 3 ой муддатгача фойдаланишни назарда тутувчи онлайн-микроқарз жорий қилиниши натижасида 2020 йил 25 декабрь ҳолатига 63,3 млрд. сўм кредит ажратилди. 2019 йил мос даврига нисбатан 46,0 млрд.сўмга ошди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-5785-сонли фармонини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун фуқароларга микроқарзлар ажратилиши бошланди ҳамда 166 нафар хорижда ишга бормоқчи фуқароларга 332,0 млн.сўм миқроқарзлар ажратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5959-сонли қарори асосида аҳолига (жисмоний шахсларга) кредитнинг тўлов мажбуриятларини юмшатиш ва енгиллаштириш мақсадида жами 173 786 нафар қарз олувчиларнинг 377,3 млрд.сўмлик график қарздорликлари 6 ой муддатгача узайтирилди.
Банк томонидан кредитлар ажратишнинг янги Андеррайтинг тизими ишга туширилди. Аввалгидан фарқи кредит ажратилиши 5 босқичдан 2 тага, хужжатлар сони 15 тадан 3 тага, кредитни кўриб чиқиш муддатлари 10 кундан
1 кунга қисқартирилишига эришилди. Ушбу кредит тури бўйича 2873 та мижозга 20,5 млрд. сўм кредит ажратилди.
Шунингдек, «MKB-mobile» иловаси орқали ҳеч қандай хужжатларсиз банкка келмасдан электрон тарзда онлайн-истеъмол кредити олиш жорий қилинди.
Микрокредитбанкни халқаро андозаларга мувофиқ иш юритадиган замонавий тижорат банкига трансформация қилиш мақсадида аввало халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилдию Фйни пайтда АҚШнинг «ACCION» компанияси билан банкнинг 2025 йилгача мўлжалланган банк стратегиясини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.
Банк фаолиятини трансформация қилиш жараёнларини тезлаштириш ҳамда сифатли олиб бориш мақсадида ахборот технологиялари, риск менежмент, операцион жараёнлар, чакана бизнес бўйича 5 нафар малакали россиялик ва арманистонлик мутахассислар ишга жалб қилинди.
Банкда корпоратив ва бизнес жараёнларни бошқариш имконини берувчи корпоратив порталини — «Битрикс 24» дастури ишга туширилди. Ушбу дастур BPM — бизнес жараёнларни бошқариш, CRM — мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш имкониятини беради.
Банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш мақсадида Call-марказ фаолияти қайтадан ташкил қилинмоқда. Хозирда мижозларга онлайн хизматлар кўрсатиш салоҳиятини оширувчи замонавий Call-марказ фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, 2021 йилда амалга ошириладиган трансформация лойиҳалари дастури тасдиқланган бўлиб, унда чакана хизматларни ривожлантириш, интерактив хизмат кўрсатиш янги тизимларини жорий қилиш, юридик ва жисмоний шахслар, жумладан меҳнат мигрантлари учун сотувлар сайтларини ишлаб чиқиш каби вазифалар белгиланган.
Матбуот анжумани давомида «Микрокредитбанк» масъул ходимлари банкнинг истиқболдаги қўшимча режа ва мақсадларини қайд этиб, журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter