«Микрокредитбанк» мева-сабзавотчилик бўйича 21,3 млн. АҚШ долларлик лойиҳаларни молиялаштирди
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан инвестиция жараёнларида фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, ўтган вақт мобойнида банкка жалб қилинган хорижий молия институтлари кредит линияларининг маблағларини ўзлаштириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JIСА) «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» кредит линиясининг 27,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилинган.
Бугунги кунга қадар ушбу маблағлар ҳисобидан 21,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 18 та лойиҳалар молиялаштирилиши натижасида умумий майдони 58 гектар бўлган иссиқхона компекси, 1000 тонналик мева сабзавотларни сақлаш омборхонаси ҳамда 300 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилди. Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши билан 500 дан ортиқ ишчи ўринлари ташкил этилади.
«Микрокредитбанк» АТБ томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JIСА)нинг қолган маблағлари ҳисобидан ҳудудлардаги мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳалари молиялаштирилмоқда.
Жумладан, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JIСА) «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» кредит линияси орқали Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги «Ecoline Lider Plast» МЧЖ ҚКга ажратилган 773 413 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи ҳисобига 1,5 га майдонга замонавий иссиқхона ва кўчатхона ташкил этилмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида корхона иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири каби маҳсулотлар етишриш билан бирга, ҳудуддаги бошқа иссиқхона хўжаликларига сифатли кўчатлар етказиб берилиши лойиҳанинг афзалликлари ва хориждан жалб қилинган кредит линияларидан самарали фойдаланиш деб ҳисоблаш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, «Микрокредитбанк» иқтисодиётнинг реал сектор корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter