Way II 2025 йил CABXPO Chicago халқаро форумида премьер ҳомий сифатида иштирок этди

Жорий йилнинг 16-17-апрел саналарида ўтказилган CABXPO Chicago 2025 халқаро бизнес-форуми 1 000 дан ортиқ иштирокчиларни ва АҚШ ҳамда Марказий Осиё давлатларининг 150 дан ортиқ компанияларини бирлаштирди. Форум меҳмонлари ва иштирокчилари орасида инвесторлар, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, юқори мартабали давлат хизматчилари ҳам бўлди.
Форумнинг фахрий меҳмонларидан бири — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бўлди, бу эса ўз навбатида CABXPO Chicago 2025 халқаро бизнес анжумани юқори даражадаги нуфузга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Форумда катта эътибор Way II инвестиция платформасининг бош ҳомий сифатида иштирок этаётганига қаратилди. Компания барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик тамойилларига асосланган янги инвестиция маданиятини тақдим этди.
Way II компанияси 2024-йилда инвесторлар ва истиқболли бизнесларни бирлаштириш ғояси билан ташкил этилган стартап сифатида фаолиятини бошлаган бўлса, бугунга келиб, бутун мамлакат бўйлаб 500 дан ортиқ инвестор томонидан ишонч билдирилиб, 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестиция йўналтирилган йирик платформага айланди.
Форумда тақдим этилган асосий лойиҳалардан бири — Ўзбекистоннинг металлургия ва қурилиш саноатидаги етакчи компанияларидан бири ҳисобланадиган Akfa Aluminium Group бўлди. Ҳозирда 25 йиллик тарихга эга компания ўз маҳсулотларини 30 дан ортиқ давлатга экспорт қилмоқда. «Катта тўрлик» таркибига кирувчи етакчи халқаро аудиторлик компанияси баҳосига кўра, корхона қиймати 550 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Бундан ташқари, форум иштирокчиларига Way Invest мобил платформаси ҳам тақдим этилди. Ушбу иловa кенг омма учун инвестиция жараёнини имкони борича қулайлаштиради. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар онлайн тарзда инвестиция қилиш, дивидендларни кузатиш, иккиламчи бозорда иштирок этиш ва инвестицияларга оид долзарб янгиликларни реал вақт режимида олиш имкониятига эга бўлади.
Халқаро ривожланиш стратегияси доирасида иловага бир қатор муҳим янгиланишлар жорий этилди — эндиликда хорижий телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш, шунингдек, Visa ва MasterCard халқаро тўлов карталари орқали инвестиция қилиш имконияти яратилди. Бу эса Way II компаниясига сармоя киритмоқчи бўлган халқаро инвестор ва ҳамкорлар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Way II — минтақадаги Исломий молия қоидаларига қатъий амал қиладиган кам сонли платформалардан бири бўлиб, бу уни ҳалол ва барқарор молиявий ечимларга устуворлик берадиган инвесторлар учун янада жозибадор қилади.
Way II’нинг CABXPO Chicago 2025 форумида иштирок этиши Марказий Осиё билан АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Платформа 14 300 000 сўмдан бошланадиган минимал инвестиция миқдори ва 10–15% йиллик кутилган даромад билан инвестициявий альтернативани таклиф этади, валюта курсидан йўқотишларсиз — тўловлар Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича ҳисобланади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1-уй
Телефон: +998 78 555 55 55
Сайт: waygroup.uz
Instagram: @way_ll_group
Facebook: @Way ll Group
Telegram: @wayllgroup
Twitter: @way_ll_group
LinkedIn: @wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter