«Микрокредитбанк» ажратган кредитлар ҳақида маълумот берилди (фото)
Жорий йилнинг 30 март куни «Миллий матбуот маркази»да «Микрокредитбанк» АТБ томонидан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қуватлаш бўйича амалга оширилган ишлар» тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.
Nадбирни «Микрокредитбанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари Рустам Сулаймонов очиб, банк томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.
Қайд этилишича, банк томонидан 2021 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 1,1 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, 15 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги ва қўшимча даромад манбалари яратилиши таъминланган. 2021 йил давомида қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича жами 9104 та лойиҳага 356,0 млрд. сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди.
Шундан:
- Чорвачилик йўналишига 130,0 млрд сўм (5 353 бош йирик, 20 минг майда);
- Иссиқҳона 73,0 млрд. сўм (128,4 гектар иссиқхона);
- Паррандачиликка 40,2 млрд. сўм (1149 минг бош парранда);
- Қуёнчиликка 62,0 млрд.сўм (221 минг бош қуён);
- Бошқа қишлоқ хўжалиги йўналишларга 50,8 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» ижтимоий дастурлари доирасида жами 456,1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилган бўлса, шундан 48 фоизи ёки 219,9 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилди ва 18 100 та аҳоли бандлиги таъминланди.
«Микрокредитбанк»ка масъул ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадда, Оилавий тадбиркорликка ажратилинган кредитларнинг 128,6 млрд. сўми ёшларнинг қишлоқ хўжалиги лойихаларини молиялаштиришга йўналтирилди.
Мазкур кредитлар ҳисобига Республикамиз ҳудудларида 118 гектар ер майдонларида иссиқхоналар ташкил этилди, 5 178 та наслли чорва молларига ва 1 475 та паррандачилик хўжаликлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4538-сонли қарорига мувофиқ Осиё тараққиёт банкининг «Ўзбекистонда чорвачилик тармоғида қўшилган қиймат тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 25,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси бўйича 20,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линия маблағлари чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этилди.
Мазкур маблағлар ҳисобидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 9 та лойиҳага 28,6 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. (2020 йилда 65 та лойиҳага жами 184,8 млрд. сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, Шундан 5 202 та йирик шоҳли қора мол ва 3 618 та майда шоҳли чорва моллари келтирилган.)
Бундан ташқари, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» лойиҳаси бўйича 25,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси доирасида 21,4 млн. доллар эквивалентидаги маблағлар мева-сабзавотчилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этилди.
Республикада саноат усулида қуён етиштиришни ташкил қилиш ва аҳоли ҳонадонларида қуён боқишни йўлга қуйиш борасида банк томонидан қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Республикамиз ҳудудларида 391 та қуёнчиликка ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил қилиниб, ушбу хўжаликларни ва жисмоний шахсларни қуёнчилик билан шуғулланиши борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун банк томонидан жами 3 578 та (шундан 391 та юридик шахсларга ва 3 187 та жисмоний шахсларга) мижозларга 302,0 млрд.сўм миқдорда кредитлар ажратилиб, 4 387 та иш ўрни яратилди.
Шундан, 2021 йилда кредитларнинг 50,6 млрд. сўми юридик шахс мақомига эга 23 та қуёнчилик хўжаликларига, қолган 11,3 млрд. сўми 468 та жисмоний шахсларга ўз хонадонида қуёнчиликни ривожлантириш мақсади учун йўналтирилди. Бунинг натижасида, жорий йилнинг ўтган даврида 16 та янги қуёнчилик хўжаликлари ташкил этилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида Республика бўйича барча тоифада парваришланаётган қуёнлар бош сони 2021 йил бошига 1 746 мингтани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб 1 894 минг бошга етказилди.
Хусусан, жорий йилда 663 та хонадонларга 19 941 та наслли қуёнлар тарқатилди, шундан 288 та хонадонга 2 883 та қуёнлар 6 та қуёнчилик хўжаликлари томонидан кооперация асосида тарқатилди.
Шунингдек, жорий йилда қуёнчилик йўналишида умумий қиймати 317,4 млрд.сўмлик 56 та лойиҳа шакиллантирилди ва шундан 199 млрд.сўми банк кредити ташкил этади.
Мисол учун: Тошкент вилоятида «Қуёнчилик ва Насилчилик Агро комплекс» МЧЖнинг 50 минг бош она қуён боқишга мўлжалланган умумий қитймати 19 млн.Евро бўлган лойиҳани амалга ошириш учун дастлаб 3,2 млн.Евро (жами 11 млн. Евро) кредит ажратилди. Лойиҳа жорий йил 4-чорагида тўлиқ ишга туширилиб, йиллик 3 минг тонна гўшт етказиш қуввати яратилади ва 200 яқин аҳоли бандлиги таъминланади.
Бундан ташқари, қуёнчилик соҳасини илмий асосда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида илмий-амалий семинар ўтказиш марказлари ташкил этилиб, ушбу соҳаги қизиқиш билдирган тадбиркорлар ва хонадон эгалари босқичма-босқич ўқитиш йўлга қўйилган.
Матбуот анжумани давомида «Микрокредитбанк» АТБ масъул ходимлари журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter