Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБчилардан қўрқиб, томга қочган болалар ҳақида маълумот берилди

МИБчилардан қўрқиб, томга қочган болалар ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Мажбурий ижро бюроси ходимлари ташрифи сабаб томга қочган икки нафар ўғил болага оид лавҳага ойдинлик киритилди.

Xabar.uz сўровига жавобан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатовнинг маълум қилишича, воқелик шу йилнинг 14 июнь куни Сайхунобод туманида содир бўлган. Яъниким, шу куни фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг ҳал қилув қарорига биноан даъвогар М.Р.га вояга етмаган икки нафар ўғил фарзандини жавобгар А. Р.дан олиб бериш белгиланган.

Суд қарори ижроси доирасида Бюронинг туман бўлими ходимлари жавобгар истиқомат қилаётган хонадонга борганда икки ўртада жанжал келиб чиққан. Айни жараёнда болалар хонадон томига чиқиб олишган. Бунинг натижасида ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган.

Эртаси куни воқеалар ривожи кутилмаганда хайрли якун топган. Фарзанд талашаётган эр-хотин бундай аҳвол азобу изтироблардан бошқа нарса бермаслиги, айниқса, болалар кўпроқ жабр чекишини англаб етишгани айтилган. Натижада эр-хотин шу пайтгача ўрталарида нималар ўтган бўлса, барчасини «орқага ташлаб», ярашиш истагини билдиришган.

Оила тикланган жойда суд қарори ижросига ҳожат қолмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг